Швейцарияда темир йўл ҳалокатида 12 киши жабрланди

None
ASTANA. Kazinform – Берн кантонида иккита йўловчи поезднинг вагони рельсдан чиқиб кетди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Темир йўл ҳалокатида 12 киши жабрланган, улардан уч нафари болалардир.

Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам машинаси етиб келган. Жабрланган йўловчилар касалхонага ётқизилган. Бир кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Темир йўл операторининг сўзларига кўра, аварияга кучли шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Воқеа содир бўлган вақтда яқин атрофдаги ўлчаш станцияси шамол тезлиги соатига 136 км ни қайд этган.

Сўнгги хабарлар