Швейцарияда «Абайхонлик кечаси» бўлиб ўтди

Фото: None
ALPI. Kazinform – Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан Швейцариядаги Қозоғистон елчихонаси Цюрих университети академиклари, Абай ижодини севадиган швейцарияликлар, қозоқ талабалари, қозоқ диаспораси ва элчихонанинг дўстлари иштирокида «Абайхонлик кечаси» open-air тадбирни ташкил қилди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Тадбир Люцерн яқинида, Альп тоғлари ва таниқли Люцерн кўли яқинидаги эски Мегган саройи олдида бўлиб ўтди.

Коронавирус пандемияси туфайли бундай формат жуда қулай ва мос эди, чунки Абайнинг шеърлари академик девордан кўра табиатда кўпроқ ўқилади.

Тадбирда Қозоғистон элчиси Алибек Бақаев шундай деди: «Рус халқи учун Толстой, инглизлар учун Шекспир, немислар учун Гёте қадрлидир, қозоқ халқи эса Абайни ҳудди шундай қадрлайди. Агар дунё Абайни ва унинг қозоқ маданияти ва адабиётига қўшган ҳиссасини билса, унда қозоқ адабиёти жаҳон мумтоз адабиётида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган бўлади деб айта оламиз», - деди у.



Цюрих университетининг антропология ва ижтимоий фанлар кафедраси мудири, қозоқ тилида сўзлашувчи профессор Петер Финке Абайнинг ишлари қозоқ адабиёти ва тарихи учун жуда қадрли эканлигини таъкидлади.



Буюк шоирнинг асарлари билан танишган тадбир меҳмонлари Абай асарларини қозоқ, француз ва немис тилларида ўқиб бердилар.

Буюк қозоқ шоири хотирасига бағишланган «Абай ўқишлари» жуда самимий ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди, тадбирда қозоқ адабиёти тарғиб қилиниб, барча иштирокчиларда ёқимли хотиралар қолдирди.




Сўнгги хабарлар