Швейцарияда Абай ва ал-Фаробийга бағишланган почта маркалари чиқарилди

None
None
BERN. Kazinform – Швейцарияда буюк қозоқ шоири Абайнинг 175 йиллиги ва улуғ аллома Абу Наср ал-Фаробий таваллудининг 1150 йиллигига бағишланган почта маркалари чиқарилди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, почта маркаларини чоп этиш ташаббуси Қозоғистоннинг Швейцариядаги Элчихонаси томонидан билдирилган. Дипломатик ваколатхона маркалардан кундалик хат алмашинувда фойдаланади. Шунингдек, уларни Швейцария бўйича тарқатиш борасида музоркаралар олиб борилмоқда.

Мамлакатда бирнеча маротаба халқаро филателия кўргазмалари бўлиб ўтган. Ушбу мамлакат почтаси ва почта маркалари Швейцариянинг асосий брендларидир. SwissPost маркалари коллекционерлар ва туристлар орасида жуда машҳур. Компания хат айланмаси йилига 2 млрд хатгача етади.

«Швейцарияда замонавий рақамли технологиялар ва электрон хизматлар юқори даражада ривожланган бўлишига қарамасдан, почта ҳамон энг машҳур алоқа ресурсларидан биридир. Бу нафақат мамлакат фуқаролари, балки шу ерда жойлашган компаниялар, халқаро ташкилотлар, федерал, кантон ва муниципал органларга ҳам тааллуқлидир», - дейилган ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда ал-Фаробий ва Абай тасвирланган монета ва марка чиқарилгани ҳақида хабар қилгандик.


Сўнгги хабарлар