Швейцария концерни Қозоғистонда саратонга қарши инновацион дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

1 Декабрь, 17:28
Швейцария концерни Қозоғистонда саратонга қарши инновацион дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцариянинг «Roche Holding АG» фармацевтика консерни бошқаруви раиси Кристоф Францни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президентга мамлакатда саратонга қарши инновацион дори воситалари ишлаб чиқаришни очиш лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

Тегишли келишув бугун Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Roche Holding АG» ўртасида имзоланди. Кристоф Франц Президентга Қозоғистон онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда саратонни аниқлашнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.

Бундан ташқари, келгуси йилда компания кўмагида Назарбоев университети тиббиёт мактаби негизида маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича лаборатория диагностика ўқув марказини очиш режалаштирилган.

Учрашувда Қозоғистонда тиббиёт фанини ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар