Швейцария халқи референдумда аёлларнинг пенсия ёшини оширишни ёқлаб овоз берди

None
ASTANA. Kazinform - Швейцария халқи референдумда пенсия ислоҳотини қўллаб-қувватлади. Расмий маълумотларга кўра, 25 сентябр, якшанба куни бўлиб ўтган умумхалқ овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг ярмидан сал кўпи – 50,6 фоизи аёлларнинг пенсия ёшини 64 ёшдан 65 ёшгача кўтариш ёқлаб овоз берган. Шу тариқа, энди бу мамлакатда аёллар пенсия ёши эркаклар учун белгиланган пенсия ёшига тенглашди, деб хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

Пенсия ёшини ошириш Швейцарияда олиб борилаётган ислоҳотнинг энг баҳсли қисми бўлди. Сайловчилар, шунингдек, алоҳида овоз бериш йўли билан пенсия жамғармаларига тушумларни кўпайтириш ва бу тақчилликни қоплаш мақсадида қўшилган қиймат солиғини ошириш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Бу чора охир-оқибат 55% томонидан қўллаб-қувватланди.

Ислоҳот кекса ёшдаги аҳолининг пенсияларини ҳимоя қилишга қаратилган. Уни амалга ошириш учун иккала қонун лойиҳасини ҳам қабул қилиш керак эди. Референдумда сайловчиларнинг 52 фоизи иштирок этди.

AFP агентлиги маълумотларига кўра, охирги марта пенсия ислоҳоти Швейтсарияда 25 йилдан кўпроқ вақт олдин амалга оширилган. 2004 ва 2017 йилларда қонунчиликка ўзгартиришлар киритишга уриниб кўрган, бироқ овоз бериш натижасида бу уринишлар муваффақиятсизликка учраган.

Энг муҳим ислоҳот чора-тадбирлари ҳукумат томонидан ўтган йили тақдим этилган эди. Унинг тарафдорлари мамлакатдаги иқтисодий ва демографик вазиятни ҳисобга олиб, аёллардан узоқроқ ишлашни талаб қилиш мақсадга мувофиқ, деган фикрни билдиришди. Шу билан бирга, сўл партиялар ва касаба уюшмалари таклиф этилаётган ўзгаришларни танқид қилиб, референдум ўтказишни талаб қилишди.

Мухолифлар ўз позицияларини Швейцарияда аёллар ва эркаклар ўртасида сезиларли даражада иш ҳақи фарқи борлиги, яъни аёллар эркакларникига қараганда анча паст пенсия олишлари билан баҳслашди. Танқидчиларга кўра, пенсия ёшини фақат ушбу муаммо ҳал қилингандан кейингина ошириш керак.

Якшанба куни ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан илгари сурилган саноат чорвачилигини тақиқлаш ташаббуси ҳам Швейцарияда овозга қўйилди. Референдум натижаларига кўра, у рад этилди - фуқароларнинг 63 фоизи бунга қарши чиқди.

Фото: dw.com

Сўнгги хабарлар