Швециядаги стол тенниси халқаро турнирида Қозоғистон вакили ғолиб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон стол тенниси терма жамоаси вакили Алан Қурманғалиев Хелсингборгда (Швеция) бўлиб ўтган WTT Youth Contender халқаро турнирида олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси сайтига таяниб.

15 ёшли спортчилар ўртасидаги мусобақада Алан Қурманғалиев чемпион бўлди. Турнир давомида у даниялик Янус Бедстед (3:0), ҳиндистонлик Баламуруган Ражасекаран (3:1), германиялик Фридрих Кун фон Бургсдорф (3:1), швед Петер Алестедт (3:0) устидан ғалаба қозонди.

Ярим финалда қозоғистонлик спортчи кореялик Ли Синсуга имконият қолдирмади – 3:0. Ҳал қилувчи баҳсда Алан Қурманғалиев Жанубий Корея терма жамоасининг яна бир вакили Квон Хюк билан учрашди. Қарама-қаршилик 3:1 ҳисобида якунланди - қозоғистонлик спортчи турнирни олтин медал билан якунлади.

Ушбу мукофот унинг халқаро миқёсда қўлга киритилган ўн бешинчи мукофоти бўлди.

Фото: olympic.kz

Сўнгги хабарлар