Швецияда турар-жой биносидаги портлаш оқибатида камида 25 киши жароҳатланди

None
None
STOKGOLM. Kazinform - Швециянинг Гётеборг шаҳридаги турар -жой биносида содир бўлган портлаш оқибатида бугун эрталаб 25 га яқин киши касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Kazinform Reyters агентлигига таяниб.

Воқеа жойида полиция ишламоқда. Сальгренск университети касалхонаси маълумотларига кўра, уч аёл оғир тан жароҳати олган.

Ёнғинни ўчириш ва эвакуация қилиш учун воқеа жойига фавқулодда хизматлар чақирилган.

Хабар қилинишича, портлаш оқибатида бир нечта квартира ва зинапоялар шикастланган. Портлаш сабаблари аниқланмоқда.

Портлаш ва ёнғин яқинидаги ҳудуддан бир неча юз киши эвакуация қилинган.

Портлашнинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум. Бироқ, мамлакатда портловчи ва қурол ишлатган жиноий тўдалар сони кўпаймоқда.

Сўнгги хабарлар