Швецияда мамлакат тарихида биринчи марта аёл Бош вазир сайланди

None
None
STOKGOLM. Kazinform - Магдалена Aндерссон Швеция тарихидаги биринчи аёл Бош вазирга айланди. Бундан олдин Швеция аёл кишини ўз раҳбари этиб сайламаган Скандинавиядаги ягона давлат эди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

54 ёшли Магдалена Aндерссон Швеция парламенти томонидан тасдиқланди. У Стивен Левенни алмаштирди. Швеция қонунчилигига кўра, парламент аъзоларининг аксарияти Бош вазир бўлишга қарши овоз бермаслиги керак.

Швеция Социал-демократик ишчилар партияси раҳбари Магдалена Мандерссон учун 174 депутат овоз берди. Бу депутатларнинг ярмидан камини ташкил этади. 117 депутат Мандерссон номзодини қўллаб-қувватлади, 57 нафари эса бетараф қолди. Шундай қилиб, мамлакатнинг янги Бош вазири кичик фарқ билан ғалаба қозонди.

Сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг, Риксдагда Социал-демократик ишчилар партияси раҳбарини шарафлаш маросими бўлиб ўтди.

Aндерссон - иқтисодчи. У Стокгольм Иқтисодиёт мактабини тамомлаган ва 1992 йилда бизнес бошқаруви ва иқтисод бўйича бакалавр даражасини олган. 1995 йилда Гардардда ўқишни давом эттирди.

Сиёсий фаолиятини 1996 йилда Бош вазир Горан Перссоннинг сиёсий маслаҳатчиси сифатида бошлаган. 2014 йилда Aндерссон Швеция молия вазири бўлди. Ундан олдин бу лавозимда аёллар йўқ эди.

Сўнгги хабарлар