ШУАРнинг йирик шаҳарларида коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар жорий этилди
10 Август 13:13

ШУАРнинг йирик шаҳарларида коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар жорий этилди

BEIJING. Кazinform - Хитой Халқ Республикасининг 4 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Шинжон-Уйғур автоном районининг (ШУАР) маъмурий маркази Урумчи шаҳрида коронавирус эпидемияси сабабли беш кунлик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири эпидемияга қарши кураш бўйича маҳаллий штаб хабарига таяниб хабар беради.

Сешанба кунидан бошлаб Урумчи шаҳрининг олти тумани аҳолисининг кўчага чиқишлари чекланган. ШУАР маъмурий марказида «Статик бошқарув» жорий этилади, турар-жойлар, жумладан, алоҳида ҳовлилар учун «битта кириш ва чиқиш» тамойилига қатъий амал қилинади.

Шаҳар давлат органлари ва барча даражадаги муассасалар ходимлари масофавий иш режимига ўтказилади. Фақат қишлоқ хўжалиги бозорлари, энг зарур товарлар сотиладиган дўконлар, дорихоналар ва шифохоналар очилади. Шаҳар жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Қарор коронавирус билан боғлиқ вазият фонида қабул қилинган.

Хабарномада таъкидланганидек, беш кун ичида ўта заруратсиз Урумчи шаҳрига чиқиш/кириш тақиқланади. Шу билан бирга, ҳаво, автомобил ва поезд қатновлари одатдагидек ишлайди.

Деярли 500,000 аҳолиси бўлган Инин шаҳрида (ШУАР, Хитой) ҳам COVID-19 чекловлари киритилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, июл ойининг охиридан бери ШУАРда жами 500 дан ортиқ асемптоматик коронавирус ташувчиси аниқланган. Уларнинг аксарияти Инин шаҳрида (405). CОVID-19 касаллиги Шинжоннинг бошқа йирик аҳоли пунктларида – Урумчи, Хўтан, Турфон, Ақсу, Болэ ва Хами шаҳарларида, шунингдек, Қашқар, Тачэн ва Олтой туманларида қайд этилган.

Ўтган кун давомида ШУАРда 120 дан ортиқ асемптоматик коронавирус ташувчиси рўйхатга олинган, улардан 70 дан ортиғи Инин шаҳрида.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив