Шотландиянинг биринчи вазири истеъфога чиқди

None
LONDON. Кazinform - Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стерджен истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

2014 йил ноябридан бери Шотландиянинг биринчи вазири бўлиб ишлаган, шунингдек, Шотландия Миллий партияси раҳбари 52 ёшли Стерджен чоршанба куни Эдинбургда ўтказилган матбуот анжуманида истеъфога чиқишини маълум қилди.

У ҳозирги лавозимида янги раҳбар сайлангунча ишлайди.

Никола Стерджен сўнгги пайтларда қатор сиёсий муваффақиятсизликка учради.

Улар орасида Буюк Британия Олий судининг Шотландия мустақиллиги бўйича янги референдум ўтказиш режаларини рад этиши ва партия аъзоларининг Лондонни бу борадаги позицияси учун танқид қилишлари ҳам бор.

Фото: PA MEDIA

Муаллиф: Тимур Дюсекеев

Сўнгги хабарлар