Шотландияда биринчи марта мусулмон сиёсатчи ҳокимият тепасига келди

None
АSTANA.Кazinform – Ҳумза Юсаф ўз партиядошларининг 52 фоиздан кўпроқ овозини олиб, Шотландия Миллий партиясининг (SNP) янги раҳбари бўлди. Сешанба куни Шотландия парламенти уни Шотландиянинг янги биринчи вазири этиб тасдиқлади, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

13 март куни партиянинг янги етакчисини сайлаш бошланди.

Бир ой олдин Шотландия Миллий партияси раҳбари ва Шотландия биринчи вазири Никола Стерджен саккиз йилдан ортиқроқ лавозимдаги ўтирганидан кейин истеъфога чиқишини эълон қилди.

Бир жинсли никоҳга оид қарашлари туфайли тортишувларга дуч келган молия вазири Кейт Форбс, Шотландияда гендер ислоҳотлари туфайли истеъфога чиққан ва энди мустақиллик ҳаракатини бирлаштиришга ҳаракат қилаётган Эш Риган ва номзоди партия раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланган Юсаф, танловида иштирок этди.

Ҳумза Юсаф 1979 йилдан бери партиянинг бешинчи раҳбари бўлди.

Унинг асосий вазифаси сўнгги йилларда Шотландия сиёсатида ҳукмронлик қилган ва Стерджен кетганидан кейин қатор муаммоларга дуч келган партияни бирлаштиришдан иборат.

Юсаф ўзининг сиёсий қарашларидан қатъи назар, агар у биринчи вазир этиб тасдиқланса, бутун Шотландия халқининг вакили бўлишини дарҳол эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шотландиянинг биринчи вазири истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: GETTY IMAGES


Сўнгги хабарлар