Шинжонда коронавирус тарқалиши сабабли поездлар ҳаракати тўхтатилди

None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида (ШУАР) июл ойининг охиридан бошлаб, коронавирус тарқалиши сабабли йўловчи поездлари ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Global Timesга асосланиб хабар беради.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг баёнотига кўра, инфекция хавфини камайтириш мақсадида Шинжондан йўловчи поездлари ҳаракатини тўхтатиш қарори қабул қилинган. Худди шундай чора узоқ масофали йўловчи автобуслари учун ҳам кўрилди, улар энди ШУАРдан Хитойнинг бошқа провинцияларига бора олмайди. Автоном районидан авиарейслар йўловчилар сони 75 фоиздан ошмаса амалга оширилади.

5 октябр, чоршанба куни Урумчи аэропорти кунлик рейсларнинг 97 фоизини бекор қилди, бор-йўғи 10 та учиш ва қўниш амалга оширилди.

Нашрнинг ёзишича, Шинжонда коронавирус тарқалиши бўйича вазият мураккаб. Вируснинг тарқалиши Хитойнинг бошқа 15 провинциясига ва шаҳарларига, жумладан Пекин ва Шанхайга ҳам таъсир кўрсатмоқда.




Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар