Шинжонда коронавирус тарқалиши рекорд даражага етди

None
None
PEKIN. Kazinform – Сўнгги 24 соат ичида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида 89 та янги тасдиқланган коронавирус юқтириш ҳолати ва 15 симптомсиз ташувчилар аниқланди, дея хабар беради Kazinform мухбири маҳаллий соғлиқни сақлаш қўмитасига таяниб.

«28 июль куни соат 00:00 ҳолатига кўра, Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида, шу жумладан Шинжон саноат ва қурилиш корпусида 89 та коронавирус ҳолати ва симптомсиз тарқатувчи сифатида яна 15 киши аниқланди.

Ҳаммаси бўлиб, Шинжонда COVID-19 юқтирганлар сони 322 нафарга етди (шулардан 320 таси Урумчи шаҳрида, битта ҳолат Қашғар минтақасида ва яна биттаси қишлоқ жойларида. Шу қаторда 133 киши симптомсиз ташувчи сифатида қайд этилган. 9000дан ортиқ одам тиббий назоратда», -дейилган қўмитанинг ахборот бюллетенида.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, сўнгги бир кун ичида Хитойда 98 коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, улардан 89 таси Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида, 8 таси Ляонинг провинциясида ва 1 таси Пекинда аниқланган.
Сўнгги хабарлар