Шимолий Қозоғистонда кўп фарзандли 126 оила уйли бўлишди

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида бу йил 8 мингдан зиёд одамнинг уйининг аҳволини яхшилаб олишди, шу жумладан 126 та оила кўп фарзандли оилалардир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокими Қумар Ақсақаловнинг айтишича, ҳудудда қурилиш авжига чиққан. Бу йил 2240 квартира фойдаланишга топширилди. Янги йилда эса ушбу кўрсатгични 3 мингга етказиш кўзда тутилмоқда.

«Биргина 7-20-25» дастури доирасида жорий йилда 851 квартира берилди. Халқ 464 уйни 3,2 млрд тангага сотиб олди. Шунингдек, турар жой навбатида турган 126 оила уйли бўлишди. Яқин уч йил ичида кўп фарзандли оилаларнинг уй-жой масаласи тўлиқ хал қилинади. Ҳудудимизда ҳозир йилига 400 минг квадрат метр турар жой қурамиз. Талабни қондириш учун эса бу кўрсатгични 1,7 баравар орттириш лозим. Уни амалга ошириш учун бизда тегишли имкониятлар мавжуд», - деди Қумар Ақсақалов.

Янги йилда шаҳар чиройини бузуб турган хусусий сектордаги 467 уй бузилиб, шунинг натижасида 54,8 га ер майдони бўшатилади. У жойларда кўп қаватли уйлар барпо этилади.

Вилоят марказидаги «Береке», «Юбилейний», «Солнечний» микрорайонларида қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Келгуси йилда «Шиғис» ва «Копай» микрорайонлари ривожлантирилади.

«Овулларда ҳам турар жой қурилиши олиб борилмоқда. Бу йил 428 турар жой барпо этилди. Яқин икки йилда яна 1714 уй қурилади», - деди Қумар Ақсақалов.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар