Шимолий Қозоғистонда ғалла ўрими анча эрта бошланди

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида ғалла ўрими бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят раҳбари Кумар Ақсақаловга ҳавола қилиб.

Бу йил ҳудудда кузги ғалла ўрими одатдагидан анча эрта бошланди.

«Фермерлар ғаллани ўз вақтида йиғиб олиш учун янги технологиялар ва замонавий ускуналардан фойдаланмоқда. Сўнгги 3 йил ичида инвестициялар ҳажми 72 миллиарддан 107 миллиард тенгегача кўтарилди. Бу йил ушбу соҳага 55 миллиард тенге жалб этилди», - деб ёзди Қумар Ақсақалов ўзининг Facebook саҳифасида.

Шимолий Қозоғистон вилояти қишлоқ ва ер алоқалари бошқармаси маълумотларига кўра, бу йил 4,2 миллион гектар ерга ғалла, шу жумладан 2,8 миллион гектар буғдой экилган.

Экин майдонларини диверсификация қилиш мақсадида баҳорда 932 минг гектарга ёки умумий экин майдонининг 22 фоизига мойли экинлар экилди. Шунингдек, 353 гектарга ем-хашак экинлари, 34 минг гектар ерга картошка ва 6 минг гектарга сабзавот экилди.

Бундан ташқари, бу йилги ғалла ўримига 5000 га яқин замонавий замонавий ускуналар ишлатилади.
Сўнгги хабарлар