Шимолий Қозоғистонда бройлер паррандачилик фабрикаси қурилади

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида бир вақтнинг ўзида қишлоқ хўжалигига оид бир нечта инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга бағишланган йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Марат Тасмағанбетов қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида гапирди.

Сўнгги икки йил давомида вилоятда 7 та янги сут комплекси фойдаланишга топширилди. Яна 10та курмоқчилар. Сут фермаларининг умумий мол боши сони 6 минг ташкил этади, қўшимча равишда 30 минг тонна сут ишлаб чиқарилади. Қишлоқ аҳолиси учун 300 янги иш жойи яратилади.

6 минг мол бошга иккита боқиладиган боқхона ва 1 минг мол бошга мўлжалланган гўшт ишлаб чиқарадиган ферма қурилмоқда. Тайиншин туманида мавжуд бўлган «ЕМC-Агро» МЧЖ чўчқа фермаси кенгаяди.



«Петропавлда «Адель Кус» масъулияти чекланган жамиятида 10 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарадиган бройлер паррандачилик фабрикаси қурилиши режалаштирилган. Умумий инвестиция ҳажми 2,5 миллиард танга. «РимҚазАгро» МЧЖ республикада бодринг ва помидор етиштириш учун энг катта иссиқхона комплексларидан бирини қуришни режалаштирмоқда. Бу бизнинг вилоятимиз аҳолисини йил давомида янги сабзавотлар билан таъминлайди. Инвестициялар ҳажми 3,5 млрд. таңгани ташкил этади», - деди М.Тасмағанбетов.

Сўнгги уч йил ичида вилоятда қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 1,5 баравар кўпайди - 71,9 миллиарддан 107,6 миллиард тангагача. Қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар улуши вилоят умумий инвестицияларининг 54 фоизини ташкил этади.



«Вилоят қишлоқ хўжалигига сармояларни жалб қилиш бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Республика миқёсидаги улуш 20 фоиздан ошади», - дея қўшимча қилди М. Тасмағанбетов.

Бу йил соҳага 141 миллиард танга жалб қилиш режалаштирилган.


Муаллиф: Олеся Жуковень

Сўнгги хабарлар