Шимолий Қозоғистонда болакай сабзовот ичидан биринчи жаҳон уруши пайтидаги гранатани топиб олди

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистонда 13 ёшар бола ҳовлисидаги сабзовотлар ичидан занглаган граната топди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Полиция бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, бола топилмани қўшниларидан бирига кўрсатган. У киши дарҳол полицияга мурожаат қилди.

Портловчи моддани зарарсизлантирувчилар келгунига қадар туман ички ишлар бўлими ходимлари атрофни ўраб олишди. 500 метр радиусдаги уйлардан одамларни эвакуация қилишни ташкил этишди.

Топилма махсус идишга солиниб, экспертизага юборилган. Натижада, «унинг «қўл гранатаси» эканлиги аниқланди. Бу биринчи жаҳон ва фуқаролар уруши даврида кўп қўлланилган Миллс гранатаси бўлиши мумкин. Танаси занглаган, маркировкаси йўқ. Суғурта мурвати йўқ, лекин ичидаги портловчи модда ҳали ҳам хавфли бўлиши мумкин», - деди Қизилжар тумани ИИВ бошлиғи Алихон Бойқадамов.

Хавфли объект ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинади. Полиция портлаши мумкин бўлган нарса топилса, унга тегиш қатъийян маън этилишини эслатади. Зудлик билан полицияни чақириш ва хавфсиз масофага эвакуация қилиш чораларини кўриш керак.


Сўнгги хабарлар