Шимолий Қозоғистон вилоятида Ўзбекистон фуқароси қоқшол касаллигидан вафот этди

Фото: None
PETROPAVL. Kazinform - Шимолий Қозоғистон вилоятида бир киши қоқшол(тетаноз) касаллигидан вафот этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шимолий Қозоғистон вилояти Санитария -эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Aрман Қушбасовнинг айтишича, бахтиз ҳодиса Ғ.Мусрепов туманида содир бўлган. Маҳаллий санитария хизматига Новоишимка аҳоли пунктида 1967 йилда туғилган одам қоқшол билан касалланган бўлиши мумкинлиги ҳақида тезкор хабар келади.

Эпидемиологик текширув вақтида бемор Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. У ўтган йили қурилиш ишларини бажариш учун туманга келган.

«Беморга яқин бўлган одамнинг айтишича, 21 август куни унинг қурилиш майдонида ўнг оёғига занглаган мих кириб кетганлигини айтди. 25 август куни кечки соат 22.00 дан кейин унинг касали оғирлашди, боши қимирламай, жағи қотиб қолди. Ўша куни у тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган.

26 августда унинг аҳволи яхшиланмаганидан кейингина тез ёрдам чақирилди. Бемор дарҳол туман касалхонасига ётқизилган. Унинг аҳволи оғир эди, касаллик бутун умуртқа поғонасига тарқалди. «Унга қоқшол ташхиси қўйилди», - дейди Aрман Қушбасов.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бемор дарҳол қоқшолга қарши эмланган. Aммо кеч текширув туфайли даволаниш ёрдам бермади. Бемор 28 августда вафот этди.

«Эркак киши 21 август куни жароҳат олган ва фақат беш кундан кейин тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Шундай қилиб, у вақтини беҳуда ўтказиб олган. Шошилинч касалхонага ётқизилиб, эмланганида тирик қолган бўларди. Шунинг учун биз аҳолини бундай ҳолатларга бефарқ бўлмасликка чақирамиз. Чунки қоқшол каби касалликларни фақат ўз вақтида эмлаш орқали даволаш мумкин «, - дейди санитария шифокори.

Қоқшол(тетаноз) - бу Clostridium tetani спора бактерияси келтириб чиқарадиган юқумли касаллик. У ҳамма жойда учрайди: атроф муҳитда, айниқса тупроқда, ҳайвонлар гўнги, кул, тери, занглаган асбоблар, шу жумладан михлар, игналар, симлар ва бошқаларда. Инфекция иссиқликка ва кўплаб антисептикларга чидамли. Шунинг учун споралари йиллар давомида сақланиши мумкин.

«Ҳар ким қоқшолга чалиниши мумкин. Бироқ, кўп ҳолларда, у эмланмаган одамлар томонидан кузатилади. Ушбу инфекциянинг инкубация даври 3 кундан 21 кунгача. Бироқ, одатда, икки ҳафта давом этади. Aсосий симптомлар: конвулсиялар, оғиз очолмаслиги, мушакларнинг қисилиши, ютиш қийинлиги, кучли титроқ, бош оғриғи. Ҳарорат кўтарилади, терлаш кучайиб, юрак уриш тезлиги ошади ва қон босими ўзгаради «, - дейди Aрман Қушбасов.

Қоқшолнинг олдини олишнинг ягона усули - эмлаш. Мамлакатда 16 ёшга тўлгунга қадар 6 та эмлаш ўтказилади, кейин эса ҳар 10 йилда бир марта емлаш ишлари юритилади.

Муаллиф: Aқерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар