Шимолий Қозоғистон вилоятида янги завод ва автосалонлар очилади

None
PETROPAVL. Кazinform – Жорий йилда Шимолий Қозоғистон вилоятида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс режаси доирасида янги ишлаб чиқариш қувватларини очиш кўзда тутилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Иқтисодиёт бўлими бошлиғи Қуанишбек Қалижановнинг айтишича, йил охиригача вилоятда иккита йирик завод, ҳамда иккита KIA ва Aster автосалонлари ишга туширилиши кутиляпти.

«Қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти, биринчи бино қурилиши якунланди. «Масло-Дел» МЧЖ мой экстракция заводи ишга туширилгач, Марказий Осиёдаги энг йирик мойли ўсимликларни қайта ишлаш заводига айланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши вилоятимизда етиштириладиган мойли экинларни қайта ишлаш қувватини 90 фоизга етказиш имконини беради. Ҳозир дон қабул қилиш пункти, экстракция цехи, мой баклари омбори, мой қуйиш шохобчаси, чигит тайёрлаш ва пресслаш цехи қурилиши давом этяпти», – деди Қ.Қалижанов.

Унинг айтишича, 2025 йилгача бўлган комплекс режа доирасида инвестиция лойиҳаларига жами 381 миллиард тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилиши режалаштирилган. Улардан ўтган йили 29 миллиард тенге сармоя киритилди. Вилоятда улар юк кўтариш қуввати оширилган янги турдаги термос вагонлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди, қоғоз маҳсулотлари заводи, автоклавланган газ-бетон блоклари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Муаллиф: Олеся Жуковень


Сўнгги хабарлар