Шимолий Қозоғистон вилоятида дам олиш кунларида термометр +42 даражага етади

None
PETROPAVL. Кazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида дам олиш кунларида жазирама об-ҳаво энг юқори даражага чиқади. Вилоятда огоҳлантириш эълон қилинди. Прогнозга кўра, ҳаво ҳарорати +41...+42 даражагача иссиқ бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қазгидромет» РДКнинг ШҚВ ҳудудий филиали маълумотига кўра, иссиқ ҳаво Эрон ва Марказий Осиёдан келаётган ҳаво билан боғлиқ. Кечаси ҳаво ҳарорати +18..+ 23°C, кундузи термометр кўрсаткичи +34..+ 39°C гача кўтарилди. 3 июнда ҳаво ҳарорати баъзи жойларда +42°С га етади.

Умуман, июнда ўртача ойлик ҳарорат +18,2..+20,0°С бўлиши кутилмоқда, бу меъёрдан 1-2 даража юқори. Айрим жойларда ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши мумкин.

«ШҚВда ҳаво ҳароратининг 35 дан 40 даражага кўтарилиши кам учрайдиган табиий ҳодиса. Петропавлда 1940 йил июлда термометр 40,5 °С га кўтарилган. Вилоятда охирги марта кучли жазирама 2021 йил 2-3-июлда Тимирязево, Рузаевка ва Чкалов метеорология станцияларида қайд этилган, ҳарорат 40,1...40,5 °C га етган», — дейилади хабарда.

Иссиқлик муносабати билан 1-3 июн кунлари ШҚВ ҳудудида огоҳлантириш эълон қилинди.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар