Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Волейбол бўйича Осиё чемпионларини10 миллион тенге билан тақдирлади
13 Май 19:15

Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Волейбол бўйича Осиё чемпионларини10 миллион тенге билан тақдирлади

PETROPAVL. Кazinform - Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Қумар Ақсақалов ватанига Осиё чемпионати кубоги билан қайтган «Қуаныш» аёллар волейбол жамоаси билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Бугун спорт жамоатчилиги билан биргаликда Осиё чемпионлари – «Қуаныш» волейбол клубини тақдирладик. Қизларимизнинг ғалабаси Осиё қитъасида спорт сенсациясига айланди. Мухлислар асосий рақиб билан ўтказилган «ҳақиқий финал» ва Шимолий Қозоғистон клубининг «сенацион қайтиши»ни узоқ вақт эслаб қолишади», — деб ёзди вилоят ҳокими ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Вилоят раҳбари бу ғалаба намуна эканлигини, чунки вилоятда волейбол ривожланиб, спортчиларнинг ёш авлоди етишиб чиқаётганини қўшимча қилди.

Энди Шимолий қозоғистонлик волейболчилар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Қ. Ақсақалов жамоага чиройли ғалабалар ва жаҳон аренасида ижобий ҳис-туйғулар тилади.


Муаллиф: Олеся Жуковень


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив