Шимолий Кореяда коронавируснинг биринчи ҳолати қайд этилди
12 Май 08:58

Шимолий Кореяда коронавируснинг биринчи ҳолати қайд этилди

SEUL. Kazinform — Шимолий Корея мамлакатда коронавируснинг биринчи ҳолати қайд этилгани ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) расмийлари пандемия бошланганидан бери мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилиб келган эди.

Якшанба куни Пхеньянда беморлардан олинган намуналар коронавируснинг «омикрон» штамми билан мос келишини кўрсатди.

Пхеньянда президент Ким Чен Ин иштирокида Сиёсий бюро йиғилиши бўлиб ўтди, унда эпидемия сабабли мамлакатда юзага келган «ўта жиддий фавқулодда вазият» муҳокама қилинди.

Учрашувда Ким Чен Ин «кутилмаган инқироз»ни енгиб ўтишга ваъда берди ва барча расмийларга вирус тарқалишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган барча йўлларни тўсиб қўйишни топширди. Шунингдек, у чегарада, жумладан, денгиз ва ҳавода ҳушёрликни кучайтириш бўйича кўрсатма берди.

Мақсад – мамлакат бошқарувида барқарорликни таъминлаш, вирус тарқалишини жиловлаш, шунингдек, аниқланган беморларни «қисқа муддатда эпидемия манбасини бартараф этиш» учун даволашдан иборатлиги қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив