Шимолий Кореяда бир кунда 263 минг киши инфекция юқтирган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - КХДР ҳукумати томонидан «безгак» деб аталган аломатлар билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Бир суткада 263 минг киши касалланган, 2 киши вафот этган. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Касалликнинг умумий сони 2,241 миллионга етди, 65 киши вафот этди. Бундан ташқари, 1,5 миллионга яқин бемор тузалиб, яна 754,8 минг нафари даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган сутка давомида 16 кишида коронавирус аниқланган.


Сўнгги хабарлар