Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Шимолий Кореяда безгак билан касалланишнинг кунлик ўсиши 200 мингдан камайган

24 Май 17:33

PEKIN. Kazinform – Шимолий Кореяда «безгак» деб номланаётган касаллик белгилари билан касалланганлар сонининг кунлик ўсиши кетма-кет учинчи кундирки 200 мингдан пастга тушди. Апрел ойининг охиридан бери бундай ҳолатларнинг умумий сони 3 миллион кишига етди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида Шимолий Кореяда 134 минг киши «безгак» касаллигига чалинган. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Охирги маълумотларга кўра, апрел ойи охиридан бери КХДРда «безгак» аломатлари билан 2,94 миллион киши аниқланган. Улардан 2,54 миллион нафари тузалиб, 400 минг нафари даволанмоқда.

«Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишнинг максимал даражаси жорий этилганидан бир неча кун ўтгач, мамлакатда касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари кескин камайди. Беморлар сони ортди. Бу пандемияни самарали назорат қилиш ва вазият барқарорлигини сақлаш имконини берди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Шимолий Корея расмийлари мамлакатда коронавирус аниқланганини расман эълон қилган эди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар