+7 (701) 759 90 19
USD 408.61 EUR 454.09
RUB 5.86 CNY 57.28
Янгиликлар

Шимолий Корея Шарқий денгизга иккита ракета учирди

21 Март 10:38
Баҳам кўринг:
Шимолий Корея Шарқий денгизга иккита ракета учирди

SEOUL. Yonhap - Kazinform – Шанба куни Шимолий Корея Шарқий денгизнинг Жанубий Кореяга қарашли ҳудудига иккита ракета учирди. Дастлабки маълумотларга кўра, қисқа масофали баллистик ракеталар ишлатилган. Бу ҳақда Yonhap агентлиги Жанубий Кореянинг Штаб бошлиқлари қўшма қўмитасига (JCS) таяниб хабар қилди.

Таъкидланишича, шу ойнинг ўзда иккинчи марта ракета учирилган.

Ракеталар 410 км масофага 50 км баландликда учиб ўтган.

«Жанубий Корея ва АҚШ разведка идоралари бошқа маълумотларни таҳлил қилмоқда. «Қўшинларимиз қўшимча зарбалар ва ҳужумларга тайёргарлик кўриш учун вазиятни назоратга олишди», - дейилади JCS баёнотида.

JCS ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида ракеталар учирилганини танқид остига олган. Шунингдек, у бундай адоватларга чек қўйишга чақирди.

Шимолий Корея шу йилнинг ўзида учинчи марта ракета синовини ўтказди. Бунгача сўнгги парвоз 9 март куни бўлиб ўтганди.


Калит сўзлар: Узоқ Шарқ,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив