Шимолий Хитойнинг аксарият ҳудудларида ҳаво жуда иссиқ бўлмоқда
21 Июнь 23:08

Шимолий Хитойнинг аксарият ҳудудларида ҳаво жуда иссиқ бўлмоқда

BEIJING. Кazinform - Шимолий Хитойнинг аксарият ҳудудларида ҳаво иссиқ. Мамлакатнинг ушбу ҳудудларида ноқулай об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой миллий метеорология марказига таяниб.

Пекин, Тяньцзинь ва Хэбэй, Шаньси ва Шэньси (шимолий Хитой) провинцияларида сешанба куни термометр кўрсаткичи 35 даражадан ошди, Хэбэй провинциясининг айрим ҳудудларида эса +40 дан ошди.

Хитойлик синоптиклар мамлакатнинг шимолий ҳудудлари аҳолисига кутилаётган жазирама туфайли жисмоний фаоллик ва очиқ ҳавода вақтни қисқартиришни тавсия қилди.

Цзянси провинцияси аҳолиси ҳам душанба куни кучли ёмғирдан кейин сув тошқини туфайли энг юқори хавф даражасига эга бўлган об-ҳавони бошдан кечирди. Вилоятда 485 мингга яқин аҳоли табиий офатдан жабр кўрди.

Хитойда кўк, сариқ, тўқ сариқ ва қизил рангдаги тўрт босқичли офат ҳақида огоҳлантириш тизими мавжуд.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив