+7 (701) 759 90 19
USD 427.15 EUR 519.12
RUB 5.96 CNY 66.84
Янгиликлар

Шифокорларнинг иш ҳақи 30 фоизга ошди

6 Апрель 17:21
Баҳам кўринг:
Шифокорларнинг иш ҳақи 30 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президентнинг матбуот котиби Берик Уали ўз веб-саҳифасида Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида кўрсатилган яна бир вазифанинг бажарилгани тўғрисида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан икки баравар кўп бўлади», - деган эди Президент ўз Мурожаатномасида.

Берик Уали келтирган маълумотга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб 247 минг тиббиёт ходимларининг иш ҳақи оширилган. Хусусан, шифокорларнинг иш ҳақи 246 минг тенгедан 320 минг тенгегача, ўрта даражадаги ходимларнинг иш ҳақи 145 минг тенгедан 173 минг тенгегача кўтарилди.





Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив