Шифокорлар ва бошқа ходимларни қўллаб-қувватлашга 40 млрд тг йўналтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазиятда фуқаролар ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун учта йўналишда харажатлар қўшимча равишда тақдим этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Молия вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодий барқарорлик ва фавқулодда ҳолатни таъминлаш учун қуйидаги қатор тадбирлар кўзда тутилган. Бандлик йўл харитасини амалга ошириш учун бюджетдан 1 трлн тг йўналтирилади. Бун маблағга инфратузилма лойиҳалари амалга оширилади ва 250 минг иш ўрни яратилади», - деди Алихон Смаилов.

Молия вазирининг сўзларига кўра, «Бизнес йўл харитаси»ни амалга ошириш учун қўшимча 84,5 млрд танга ажратиш режалаштирилган.

Тадбиркорларга берилган кредитларни субсидиялаш ва кафолатлаш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтириш кўзда тутилмоқда.

«Бу 16 мингга яқин янги иш ўринларини яратади ва 250 миллиард танга миқдорида солиқ тушумини таъминлайди. Шунингдек, айрим тоифадаги фуқароларни озиқ-овқат ва уй анжомлари билан таъминлаш учун 30,8 млрд йўналтирилади. Ушбу тадбир 2 миллиондан ортиқ кишини қамраб олади», - деди Алихон Смаилов.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Енбек (Меҳнат) дастурини амалга ошириш учун 50 млрд танга миқдорида қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Натижада оммавий тадбиркорликни, меҳнат воситачилиги ва кўникмаларини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг самарали моделини яратиш давом эттирилади.

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олиб, Давлат раҳбари томонидан карантин тадбирлари билан шуғулланувчи тиббий ва бошқа ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш топширилди. Ушбу мақсадлар учун 40,5 миллиард танга ажратиш кўзда тутилган.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар