Шифокор маоши, докторант ва педагогика талабалари стипендияси яна сезиларли даражада ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Шифокор маоши иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан 2,5 баравар кўп бўлиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг 3-йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Уларнинг иш ҳақи иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан 2,5 баравар кўп бўлиши керак. Ушбу кўрсаткичга 2023 йилга қадар эришиш керак. Ушбу қийин даврда биз ҳаммамиз тиббиёт мутахассисларининг машаққатли меҳнатига гувоҳи бўляпмиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари фан соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталди.

«Докторантларнинг аксарияти оилали. Улар фан билан шуғулланаётганда стипендиясига кун кўради. Ишлай олишмайди. Шунинг учун докторантларнинг стипендиясини 150 минг тангагача ошириш керак. Шунингдек, ёш олимларга ҳар йили грантлар ажратиш бўйича Елбасы ташаббусини давом эттириш керак. Келгуси уч йил ичида унинг умумий ҳажми 3 миллиард танга бўлади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

ҚР Президенти педагог мутахассисларнинг мақомини янада кўтариш, соҳада соғлом рақобатни кучайтириш масалаларига тўхталиб, университетларнинг бакалавриат босқичи педагогика йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг стипендиясини сезиларли даражада ошириш лозимлигини таъкидлади.

«Педагогик мутахассисликларга киришга бўлган талабларни босқичма-босқич ошириш керак. Уларни янада жозибадор қилиш учун бўлғуси ўқитувчилар учун стипендияларни 26 мингдан 42 минггача ошириш зарур», - деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил – Волонтёрлар йили тантанали очилиш маросимида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 январидан эътиборан бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олаётган талабаларнинг стипендияси 25 фоиз оширилишини маълум қилганди.

ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов стипендия оширилиши барча талабага бирдек тегишли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, айни пайтда бакалавриат талабалари стипендияси энг кам миқдори 26 186 танга (ЎР Марказий банки хорижий валюталарга нисбатан белгилаган 2020 йил 27 май кунги расмий курсга кўра, 639 минг 985 сўм 84 тийин - Таҳр.), магистратурада - 66 913 танга (1 миллион 635 минг 353 сўм 72 тийин), докторантурада - 102 498 тангани (2 миллион 505 минг 051 сўм 12 тийин) ташкил қилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 январидан бошлаб Қозоғистонда бирқатор соҳа ходимларининг маоши, шу жумладан ўқитувчилар иш ҳақи 25 фоиз, маданият соҳаси ходимлари маоши 35 фоиздан 50 фоизгача, ижтимоий соҳа ходимлари маоши эса 30 фоиздан 60 фоизгача оширилганди.


Сўнгги хабарлар