Шифокор коронавирусдан кейинги асоратларнинг олдини олиш усулларини айтди

None
None
ALMATY. Кazinform- Алматидаги 36 - поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори Рауан Нуркенов коронавирусдан кейинги асоратларнинг олдини олиш усулларини айтиб берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шифокорнинг сўзларига кўра, кўп ҳолларда одамларда коронавирус осон ўтади ва организмда вирус борлигидан бехабар бўлиши мумкин.

«Ҳозирда шифокорлар ПЗР тести натижаларига таянадилар. Агар ПЗР тести мусбат бўлса, бемор дарҳол изоляцияга юборилади. Биз у билан алоқада бўлган одамлар билан ишлаймиз «, - деди у.

Шифокор ҳар бир инсоннинг индивидуал иммун тизими борлигини ва коронавирус ҳар бир одамда турлича ўтишини таъкидлади.

«Коронавирус инфекциясининг енгил шаклидан тузалгач, касалликнинг қўзғатувчи хусусиятини акс эттирувчи ҳолатлар мавжуд. Бу коронавирус билан илгари бўлмаган сурункали касалликларнинг кўпайишига олиб келади «, - деди тиббиёт мутахассиси.

Бундан ташқари, шифокорнинг таъкидлашича, агар изоляция тўғри сақланса ва даволанса, касаллик асоратсиз ўтади.

«Коронавирус ташхиси қўйилганидан кейин уч ой ўтгач, давлат томонидан реабилитация ишларини олиб борилади. Бу постковид даврда яхши тикланишга ёрдам беради. Реабилитация режасига физиотерапия, туз конлари, сузиш ва санаторийлар киради», - деди шифокор.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар