Шавкат Раҳмоновнинг UFC жангини қаерда ва қачон кўриш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 26 июн, якшанба куни эрталаб қозоғистонлик файтер Шавкат Раҳмонов (15:0) UFC доирасидаги тўртинчи жангини ўтказади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

У Лас-Вегасдаги (АҚШ) UFC on ESPN 38 турнирида иштирок этади ва унда америкалик Нил Мэгни (26-8) билан жанг қилади. Ушбу жангни UFC расмий сайтида томоша қилишингиз мумкин. Жанг бошланиш вақти Нур-Султан вақти билан тахминан 09:20 да. Бу турнирнинг асосий тадбири бўлади.

Айни дамда Шавкат Раҳмонов UFC доирасидаги учта жангда ғалаба қозонган: у Алекс Оливейра (22-12-1-2) ва Мишел Празерисни (26-4) мағлуб этди ва Карлстон Харрисни (17-5) нокаутга учратди.


Сўнгги хабарлар