Шавкат Раҳмонов UFCдаги топ жанги олдидан кўз уриштириш маросимида қатнашди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов 5 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 285 турнирининг асосий кардида америкалик Жефф Нилга қарши жанг ўтказади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Жанг олди ҳафталиги доирасида тадбир иштирокчилари анъанавий матбуот анжумани ўтказиб, илк бор юзма-юз учрашишди.


UFC рейтингининг тўққизинчи поғонасидаги Шавкат Раҳмонов бенуқсон рекордга эга – 16 та мағлубиятсиз ғалаба ва унинг барча жанглари муддатидан аввал якунланган. UFCда «Nomad» тўртта жанг ўтказди. Жефф Нилга келсак, унинг рекорди 15 ғалаба ва 4 мағлубиятни ўз ичига олади. У дивизион рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.


Сўнгги хабарлар