Шавкат Раҳмонов бўлажак рақиблари ҳақида айтди
5 Март, 14:40

ASTANA. Kazinform – Аралаш яккакураш бўйича ҳали мағлуб бўлмаган қозоғистонлик спортчи Шавкат Раҳмонов (17:0) бугунги ғалабадан сўнг навбатдаги рақиби ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Бугун АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича UFC 285 мусобақасида қозоғистонлик спортчи америкалик Жефф Нилни (15-5) мағлуб этди.
Октагондаги навбатдаги ғалабадан сўнг у «Колби Ковингтон, тайёр бўл, кейинги рақиб сенсан!» - деди.
Раҳмонов, шунингдек, Леон Эдвардс ва Камара Усмон билан ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони унвонини қўлга киритишни исташини айтди. Улар яқин орада камар учун кураш олиб боришади.
Фото: sports.kz
Муаллиф: Адилжан Умбет
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп