Шавкат Мирзиёев ЎР Конституциясининг Қорақалпоғистонга тегишли бобларини ўзгартирмасликни таклиф қилди

Фото: None
NUKUS. Kazinform – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат конституциясига Қорақалпоғистон суверенитетига тегишли ўзгартиришлар киритмасликни таклиф қилди. Бу ҳақда ЎР президентининг матбуот котиби Telegram саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар