Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга табрикнома юборди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоевга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси келди, деб хабар беради elbasy.kz.

«Ушбу муқаддас кун - бутун инсониятни фашизмдан қутқариш учун жасорат билан жанг қилган ва фронт ортида машаққатли меҳнат қилган оталаримиз ва боболаримизнинг қаҳрамонликларини шарафлайдиган байрам.

Азиз фахрийларимизга чуқур ҳурматимизни изҳор этиш орқали биз даҳшатли уруш йилларидаги уларнинг ўчмас қаҳрамонлигини, жасорати ва юрттга садоқатини улуғлаб, хотирлаймиз.

Йиллар ўтиши билан Буюк Ғалабанинг аҳамияти янада равшанлашмоқда ва бугунги кунда кекса авлод вакилларига мамлакатларимиздаги тинчлик ва осойишталик учун миннатдорлик туйғуси кучайиб бормоқда», - дейилади телеграммада.
Сўнгги хабарлар