21:08, 03 Декабр 2021 | GMT +6
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади
NUR-SULTAN. Кazinform- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 декабр кунлари икки кунлик давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади, дея хабар беради Кazinform Президент матбуот котиби Берик Уалига таяниб.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабр кунлари икки кунлик давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади.
Кўп қиррали қозоқ-ўзбек муносабатларига янги суръат бағишлаш мақсадида Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказади.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда», - деб ёзди Берик Уали Facebookдаги саҳифасида.