Шарқий Қозоғистондан 57 нафар шифокор хорижда тажриба орттирмоқда

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятидан 57 нафар шифокор тажриба алмашиш учун Германия, Исроил, Литва ва Россияга юборилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов Ўскеменда қуриладиган гематология маркази учун сифатли кадрлар тайёрлаш масаласини кўтарди.

«Бир қанча шифокорлар малака ошириш курсидан ўтишган. Иккинчи гуруҳ эса ҳозирда ўз маҳоратини оширмоқда. Май ойида яна 20 нафар мутахассис Россиядаги болалар гематологиясига ихтисослашган илмий Алмазов ва Рогачевнинг тадқиқот марказларига ташриф буюришади. Янги келганларни эмас, шу соҳада тажрибага эга шифокорларни ишга жўнатамиз», - деди вилоят раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, бунинг натижасида марказ ишга тушгач, нафақат замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади, балки барча шифокорлар янги технологиялар билан ишлашга тайёр бўлади.

«Шунингдек, Ўскемендаги №4 шаҳар шифохонаси негизида ўрта тиббиёт ходимлари учун симуляция ускуналари билан жиҳозланган мактаб очилади. Қабул қилинган малака ошириш дастури доирасида бугунги кунда жами 57 нафар шифокор Германия, Исроил, Литва ва Россиянинг энг яхши клиникаларида тажриба орттирмоқда. Улар акушерлик, хирургия, онкология ва травматология йўналишлари бўйича ўз касб маҳоратини оширмоқда», - деди Даниал Ахметов.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли

Сўнгги хабарлар