+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Шарқий Қозоғистондаги қадимий некрополь очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади

7 Июнь 10:46
Баҳам кўринг:
Шарқий Қозоғистондаги қадимий некрополь очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади

SHİLİKTİ. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилояти Зайсан туманининг Шиликти қишлоғида очиқ осмон остидаги музей қурилади, деб хабар беради Kazinform altaynews.kzга асосланиб.

Айни пайтда Шиликти қишлоғига олиб борадиган йўл қурилиши давом этмоқда. Тасбастау қишлоғидан Зайсангача бўлган тоғ йўлининг узунлиги 60 километрни ташкил этади.

Туман ҳокими Серик Зинабекулининг сўзларига кўра, йўл қурилишига вилоят бюджетидан 1 миллиард 800 миллион тенге ажратилган. 20 км йўл шу йил охирига қадар қурилади, 40 км йўл эса келгуси йили фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, жорий йилда Шиликти қишлоғига газ ўтказиш ишлари бошланади. Энг муҳим янгилик шундаки, археологлар ва қишлоқ оқсоқоллари кўп йиллар давомида кутган очиқ осмон остидаги Шиликти некрополининг музейи қурилади. Туман маъмуриятининг хабар беришича, бу ҳақда вилоят ҳокими Даниял Ахметов иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида муҳокама қилиниб, кўрсатмалар берилади.

Шиликти ва Жалши қишлоқлари ўртасида музей-қўрихона қурилишига вилоят бюджетидан 400-500 миллион тенге ажратилади.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив