Шарқий Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курорти очилади

None
ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятининг Риддер шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курорти очилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Дмитрий Горковой Ҳудудий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Профессионал спортчилар ва сайёҳлар учун тоғ-чанғи курорти очилади. Янги мажмуа Анатау тоғининг қуйи қисмида жойлашган бўлади. Келгуси йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни бошлаймиз, – деди у.

Бу Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ-чанғи курорти бўлиши кутилмоқда. Бу ерда телефериклар ва меҳмонхона мажмуаси бўлади. 4-авлод тоғ-чанғи курортлари учун SKI-IN SKI-AUT талаби тўлиқ амалга оширилади.

«Танланган жой Риддер шаҳридаги темир йўлдан 4 километрдан узоқ бўлмаган масофада, денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган. Мажмуа нафақат қишда, балки бутун йил давомида ишлайди. Ёзда пиёда ва от туризми, тоғ велосипеди, парапланда учиш каби турларини ривожлантириш режалаштирилган», — деди Дмитрий Горковой.

Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар