Шарқий Қозоғистонда иқтидорли болалар тақдирланди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан иқтидорли болалар тақдирланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоятда иқтидорли ўқувчилар форуми бўлиб ўтди. ШҚВ Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сайрангул Жумадилова вилоят раҳбари номидан иқтидорли болаларни фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб, болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилни «Болалар йили» деб эълон қилди. Шарқий Қозоғистон вилояти болалари турли танлов ва кўрик-танловларда юқори натижаларга эришмоқда. Биргина жорий ўқув йилида улар халқаро ва республика мусобақаларида 208 медални қўлга киритди. Уларнинг 60 таси олтин, 66 таси кумуш ва 82 таси бронза медалидир», - деди у.

Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда республика ва вилоят олимпиадалари ғолиб ва ​​совриндорлари тақдирланди. Иқтидорли болалар ҳам китобхонлик, санъат ва спортдаги ютуқлари учун тақдирланди. Форумда вилоятнинг 100 нафардан ортиқ ўқувчилари иштирок этди.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар