Шарқий Қозоғистонда 200 дан ортиқ кўп болали оилалар уй-жой билан таъминланади

None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида 200 дан ортиқ кўп болали оилалар уй-жой билан таъминланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ШҚВ ҳокимлиги маълумотларига кўра, жорий йилда вилоятда 952 минг квадрат метр уй-жой қурилмоқда. Бунинг учун 190 миллиард тенге маблағ жалб қилинган. Улар орасида 650 минг квадрат метрлик тижорат уйларини қуриш учун 150 миллиард тенге хусусий сармоя жалб этилди.

«Ўтган йили кўп болали оилалар учун 3 миллиард тенгега 228 хонадон қурилди. Жорий йилда яна 203 нафар кўп болали оила уй-жой билан таъминланади. Уларнинг 145 таси қишлоқда истиқомат қилади»

, – дейди вилоят ҳокими Даниал Ахметов.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг аҳолини 2025 йилгача марказлаштирилган сув билан таъминлаш бўйича топшириғини бажариш мақсадида умумий қиймати 22,3 миллиард тенге бўлган 24 лойиҳадан 13 таси йил охиригача якунланишини маълум қилди.

Шундай қилиб, қишлоқ аҳолисини марказлаштирилган сув билан таъминлаш даражаси 95,4 фоизни ташкил етса, 2023 йил охирига келиб бу кўрсаткич 97,1 фоизга етказилади.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар