+7 (701) 759 90 19
USD 428.05 EUR 501.2
RUB 5.47 CNY 63.87
Янгиликлар

Шарқий Қозоғистонда 2,5 минг йил аввал ясалган 850 дона олтин буюмлар топилди

4 Сентябрь 11:27
Баҳам кўринг:
Шарқий Қозоғистонда 2,5 минг йил аввал ясалган 850 дона олтин буюмлар топилди

ÓSKEMEN. Kazinform - Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети олимлари археолог ва профессор Абдеш Тулеубаев бошчилигида Шарқий Қозоғистон вилояти Тарбоғатай туманидаги Елеке гилидан Саклар ҳукмдорига тегишли олтин от абзалларини топдилар, деб хабар қилмоқда Kazinform мухбири.

Тадқиқот давомида топилган барча 850 та олтин буюмлар ҳукмдорларга тегишлидир. Олимларнинг фикрига кўра, хазина Ўрта Сак даврига, милоддан аввалги V-IV асрларга оид.

«Биз хазинани қўрғоннинг ўзидан топганимиз йўқ. Бу ҳукмдорнинг қабри ибодат жойи эканлигидан далолат беради. Ҳукмдор вафотидан сўнг, бу жой муқаддас жой деб ҳисобланган ва унга келган одамлар аждодлари руҳига ибодат қилишган. Саклар ва ундан кейинги туркий қабилаларда ана шундай анъана бўлган. Шу муносабат билан биз ҳукмдор шу ерда дафн етилган деган хулосага келдик», - деди Абдеш Тулеубаев.



Топилган экспонатлардан маълум бўлишича, Сак жамияти бой ва камбағал табақаларига бўлинган. Олимларнинг фикрига кўра, катта қулоқлари бўлган йўлбарс пантера шаклида ясалган тақинчоқ алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, мифологик ҳайвоннинг оёғига қўнғироқ осилган. Шунингдек, иккита лаъл тошлар билан безатилган занжир тақинчоқ ҳам олимлар назарини тортди.

«Қадимги усталар бир-бирини такрорламаганлиги аниқ. Ҳар бир уста ўз имзосига эга. Топилган ҳамма нарса ўта моҳирлик билан ясалган. От абзалларининг кўпчилиги юпқа олтин фольгадан ясалган. Бунақасини энди кўриб турибман», - деди Абдеш Тулеубаев.



Бошқа бир ноёб дунё - бу мушуклар оиласига мансуб мифологик йиртқичнинг тасвири туширилган тақинчон. Таъкидлаш жоизки, Тарбағатайда яшаган сакларнинг ушбу ҳунармандчилиги милоддан аввалги V-IV асрларга мансубдир.



Археолог шунингдек, тақинчоқлар топилган жойдан 50 метр нарида устахона топилганлигини таъкидлади. Абдеш Тулеубаевнинг сўзларига кўра, топилган буюмлар ҳали тадқиқотнинг дастлабки натижаларидир. Археологлар олдида ҳали жуда кўп иш турибди. Яқин келажакда улар 4 та кичик қўрғонларни ўрганишни бошлайдилар.






Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив