+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Шарқий Қозоғистон вилоятига Ўзбекистондан 800 та қурувчи жалб қилинади

12 Март 09:33
Баҳам кўринг:
Шарқий Қозоғистон вилоятига Ўзбекистондан 800 та қурувчи жалб қилинади

ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов Ўзбекистон Республикасининг Алмати шаҳридаги Бош консули Аброр Фатҳуллаев билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қўқонда Туркий кенгаш мамлакатлари сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди Эмлаш кампанияси бошланганидан буён Ўзбекистонда уч миллиондан ортиқ дозада вакцина ишлатилган Ўзбекистонда бу йил қанча талаба давлат буюртмаси асосида ўқиши маълум бўлди

Учрашув давомида иқтисодий ҳамкорлик масалалари, жумладан, туризм соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида биргаликда ишлаш имкониятлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Бош консули Аброр Фатҳуллаев ўз мамлакати фуқароларини ёллаш Шарқий Қозоғистон вилоятининг тажрибаси бошқалар учун ибрат эканлигини таъкидлади.

«Ўтган йилнинг август ойида Президент хавфсиз меҳнат миграциясини ташкил этиш тўғрисида фармон чиқарди. Шу муносабат билан биз Шарқий Қозоғистон компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Кеча биз «Сервис СМУ» раҳбарияти билан учрашдик ва қурилиш майдончаларини кўрдик. У ерда ишлайдиган муҳожирлар билан учрашдик. Асосийси, сизнинг ҳудудингиздаги қурилиш ташкилотлари чора-тадбирларни қонунчиликка мувофиқ амалга оширадилар», - деди у.

Шунингдек, Аброр Фатҳуллаев, Шарқий Қозоғистон вилоятига ишчи кучи эҳтиёжлари учун кадрлар йиғишда ёрдам беришга тайёрлигини айтди.

«Мен меморандумни диққат билан ўқиб чиқдим. Мен тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бизнинг биринчи вазифамиз - Ўзбекистондан фуқароларни қабул қилиш ва муносиб шароитлар яратиш. Барча тегишли топшириқлар берилди. Мен Ўзбекистонлик биродарларимиз ишлайдиган қурилиш компанияларини биламан ва улар билан яқинда учрашдим. Агар бирон бир камчилик бўлса, улар энг қисқа вақт ичида йўқ қилинади. Умуман олганда, ҳудудда қурилиш кадрларига талаб катта. Яқин келажакда биз 800 кишига мурожаат қиламиз», - деди Дениал Ахметов.


Муаллиф: Талғатжан Мухамбетбекўғли


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив