Шарқий Қозоғистон вилоятида иккита янги туман ташкил этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Фармони билан Шарқий Қозоғистон вилоятида иккита янги туман ташкил этилди. Kazinform Фармон матнини эълон қилади.

Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғрисида

«Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шарқий Қозоғистон вилояти Тарбағатай туманининг маъмурий маркази Шарқий Қозоғистон вилояти Тарбағатай туманидаги Ақсуат овулидан Ақжар овулига кўчирилсин.

2. Шарқий Қозоғистон вилояти таркибида:

1) Тарбағатай тумани таркибидан бўлиб бериш йўли билан маъмурий маркази Ақсуат қишлоғида жойлашган Ақсуат тумани;

2) Кўкпекти тумани таркибидан бўлиб бериш йўли билан маъмурий маркази Самар қишлоғида жойлашган Самар тумани ташкил этилсин.

3. Шарқий Қозоғистон вилоятининг марказий давлат органлари, маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари марказий давлат органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари ҳамда ташкилотларнинг узлуксиз ва самарали фаолият юритишини таъминлаш чораларини кўрсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур Фармон 2022 йил 7 июндан кучга киради ва расмий эълон қилиниши шарт.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тоқаев

Нур-Султан, Ақорда, 3 май, 2022 йил

№ 886

Сўнгги хабарлар