Шарқий Қозоғистон вилоятида болаларга технология тилини ўргатувчи IT-ҳаб очилади

None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида болаларга технология тилини ўргатувчи IT-ҳаб очилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят маъмурияти, «Astana Hub» IT-стартаплари халқаро технопарки ва Д.Серикбаев номидаги ШҚТУ ҳамкорликда, Ўскеменда IT-ҳаб очиш ниятида. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун «Startup academy» технологик тадбиркорлик курсини йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланди.

«Маълумки, Президент 100 минг IT-мутахассисни тайёрлаш бўйича топшириқ берган. Шарқий қозоғистонлик ёшлар энди узоққа бормасдан IT-бизнес асосларини ўрганишлари мумкин. Бу вилоятимиз ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун истиқболли ташаббус бўлади. Бунинг натижасида болалар технология тилини ўрганадилар ва ўз билимларини янада ривожлантириш учун яхши имкониятга эга бўладилар», - дейди университет ректори Сауле Рахметуллина.

«Astana Hub» технопарки бошқарувчи директори Алина Абдраҳманованинг сўзларига кўра, курснинг асосий мақсади - болаларга биринчи ғоядан стартапга қандай ўтишни кўрсатишдир.

«Аҳолига IT йўналишларини жорий этиш, технологик тадбиркорликни ривожлантириш, таълим дастурлари, бизнес-инкубация дастурларини илгари суриш – бу курс туфайли мумкин бўлди. Шунингдек, бу соҳага сармоя жалб этиш бўйича нафақат миллий, балки халқаро даражага чиқиш зарур», -деди у.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар