Шанхайда CОVID-19 билан боғлиқ вазият  июн ойида нормал ҳолатга қайтади – вице-мэр
16 Май 19:15

Шанхайда CОVID-19 билан боғлиқ вазият  июн ойида нормал ҳолатга қайтади – вице-мэр

BEIJING. Кazinform - Хитой шарқидаги Шанхай шаҳрида коронавирус билан боғлиқ вазият июн ойида нормаллашади. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида мегаполис вице-мэри Цзун Мин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Унга кўра, шаҳар ҳокимлиги карантин чораларини босқичма-босқич олиб ташлаб, нормал ҳаётга қайтади. Аввалига ҳафта давомида коронавирус билан касалланишнинг эҳтимолий ортиши бўйича пухта мониторинг ўтказилади. Ўтган кун давомида энг паст кўрсаткичлар қайд этилди - касалликнинг 69 та янги тасдиқланган ҳолати ва 869 та асемптоматик ташувчи. Шунда карантин зоналари аста-секин торайиб боради. Ниҳоят, Шанхай июн ойида нормал кундалик ҳаётга тўлиқ қайтиши кутилмоқда.

Мегаполис маъмурияти маълумотларига кўра, Шанхайнинг 16 туманидан 15 таси коронавирус тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлган. Яқинда COVID-19 юқтиришнинг барча ҳолатлари фақат шаҳарнинг ёпиқ жойларида аниқланган.

Шу душанбадан Шанхайнинг бир қатор туманларида такси ва шахсий автомашиналарга кўчаларга чиқишга рухсат берилди. 22 майдан бошлаб жамоат транспорти фаолиятини тиклаши кутилмоқда.

Мегаполис расмийлари жамоатчиликни яқин келажакда супермаркетлар, бозорлар, дорихоналар, сартарошхоналар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари очилишига ишонтирди. Бироқ, кинотеатрлар, спорт заллари, музейлар каби муассасалар ҳозирча ёпиқ қолади.

Юқори синф ўқувчилари, шу жумладан ўрта ва катта мактаб ўқувчилари биринчи бўлиб дарсларни давом эттирадилар, бошқа ўқувчилар эса онлайн режимида давом этадилар. Айни пайтда болалар боғчалари ёпиқлигича қолмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, 28 мартдан Шанхайда қисман карантин жорий этилди, апрел ойи бошидан эса мегаполис бутунлай ёпилди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив