Шанхай ҳукумати карантинни юмшатмоқда
Шанхай ўртача ва юқори эпидемиологик хавф зоналарида жойлашганлар бундан мустасно, турар-жой мажмуалари аҳолисининг ҳаракатланишига чекловларни бекор қилади. Янги қоидалар 1 июндан кучга киради.
Жамоат транспорти, жумладан автобус ва паром қатнови, шунингдек, такси хизматлари қайта тикланмоқда. Шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Шанхай ҳукумати фуқароларни шахсий ҳимоя чораларига риоя қилишга, жамоат жойларида ниқоб тақишга, ижтимоий масофани сақлашга, шунингдек, коронавирусга қарши эмлашга чақирмоқда.
Март ойининг охиридан Шанхайнинг бир қатор ҳудудларида карантин жорий этила бошланди ва 1 апрелдан бошлаб бутун мегаполис ёпилди. Май ойининг ўрталарида шаҳар ҳокимияти CОVID-19 чекловларини босқичма-босқич юмшатиш ва нормал ҳаётга қайтиш бошланганини эълон қилди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов