Шамол туфайли Чимкент мактабларида дарслар онлайн форматда ўтказилади

None
SHYMKENT. Кazinform – 5 май куни Чимкентда об-ҳавонинг ёмонлашиши муносабати билан 1-8 синфларда дарслар масофавий режимда ўтказилади, дея хабар беради Кazinform шаҳар таълим бошқармаси хабарига таяниб.

«Қазгидромет»нинг 2023 йил 3 майдаги 28/12-сонли бўрондан огоҳлантириш хатига асосан Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти, Чимкент шаҳрида 4 ва 5 май кунлари шарқдан 15-20 м/с тезликда, кундузи эса 25 м/с тезликда шамол эсади», – дейилади таълим бошқармаси хабарида.

5 май куни Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли шамол, туман ва совуқ тушиши сабабли об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар