Шакар Қозоғистонда кузга бориб арзонлашади – вазир

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев кузда шакар нархи тушишини башорат қилмоқда. Аммо бунинг учун ҳокимликлар барқарорлаштириш жамғармаси орқали маҳсулотларни ўз таннархидан арзонроққа сотиш амалиётини тўхтатиши керак, деб хабар беради Kazinform.
«Россия Федерацияси прогнозига кўра, сентябр ойидан шакар экспорти очилади. Чунки бу йил лавлаги ҳосилдорлиги талаб даражасида бўлади, деган режа бор. Шунинг учун ҳам июл-август ойларида шакар нархи юқори бўлиши мумкин. Шундан сўнг нархлар аста-секин пасаяди ва бозордаги вазият нормал ҳолатга қайтади, деб ўйлайман»

, — деди Ербол Қарашўкеев.

Унинг сўзларига кўра, ушбу прогнозни амалга ошириш учун маҳаллий маъмуриятлар бозорни тартибга сола олиши керак.

«Ҳозирги барча узун навбатлар ва тартибсизликлар арзон шакар туфайли юзага келган. Сентябр ойида ҳам шакарни импорт қилишда давом этсак ва оз миқдорда таннархидан пастроқ сотсак, навбат ўшанда ҳам давом этади. Мамлакатга импорт қилинадиган ва июл ойида завод томонидан ишлаб чиқарилган шакар ҳажмини ҳисобга олсак, ойлик эҳтиёжни 150 фоиз қоплаймиз. Август ойида бу кўрсаткич 170 фоизга етади»

, — деди вазир.

Сўнгги хабарлар