Шакар импорти учун квота 31 октябргача узайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг оқ шакар ва шакар хом ашёсини божсиз олиб кириш квотаси муддатини 2022 йил 31 октябрга қадар узайтириш бўйича таклифи маъқулланди.

Бу масала Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов иштирокида кўриб чиқилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Савдо ва интеграция вазирлигига таяниб.

«Ушбу чора импорт шакарни ички бозорга етказиб бериш харажатларини камайтиради. Ҳозирда бир қатор давлатлар билан катта миқдорда шакар етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Ноябр ойигача эса Қозоғистон заводларидан ҳам, ЕОИИ давлатларидан ҳам янги ҳосилга лавлаги шакарини етказиб бериш бошланади», — деди Б.Султанов.

Бундан ташқари, Қозоғистон оқ шакар ва шакар хомашёсини божсиз импорт қилиш квотани ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирда Қозоғистоннинг квотаси 2022 йил августигача нол импорт божхона тўловлари билан 350 минг тонна оқ шакар ва хом қуруқ шакарни ташкил этади.


Сўнгги хабарлар